Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шерзод Асадов Euronews директорлар кенгаши раиси билан учрашди
Учрашувда Ўзбекистон ва Euronews ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, қўшма медиа лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Euronews медиа холдинги директорлар кенгаши раиси Педро Варгас Давид билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Euronews ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, мамлакатнинг ижобий имижини жаҳон миқёсида илгари суришга қаратилган қўшма медиа лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, журналистларнинг малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
“Биргаликдаги ишларни фаол давом эттирган ҳолда Ўзбекистондаги жадал ислоҳотлар, халқаро ташаббуслар ва йирик воқеаларни жаҳон аудиториясига янада самаралироқ етказиш имконини берадиган шерикликнинг янги йўналишларини белгилаб олишга келишиб олдик”, деб ёзди Шерзод Асадов.
Мавзуга оид
16:52 / 10.06.2026
Шерзод Асадов Москвада Сергей Кириенко ва Дмитрий Песков билан учрашди
19:14 / 21.12.2025
Мирзиёевнинг Японияга ташрифи давомида 12 млрд доллардан ортиқ қийматдаги келишувларга эришилди
19:35 / 20.09.2025
Шерзод Асадов БМТ матбуот котиби билан журналистлар ўртасида тажриба алмашиш масаласини муҳокама қилди
18:40 / 14.07.2025