Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта охирида илиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кундузи +13…+18 даража атрофида бўлади, бу меъёрдан бир неча даражага юқоридир.
Фото: Kun.uz
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар берди Ўзгидромет.
Ҳарорат кечаси 0…+5 даража, шимолда баъзи жойларда –2 даражагача, кундузи +13…+18 даража атрофида бўлади. Бу меъёрий (ўртача кўп йиллик) қийматлардан 2–4 даражага юқори.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан ўртача эсиб туради.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат кечаси +4…+6 даража, кундузи +15…+18 даража атрофида бўлади. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади.