Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Учтепада Кичик ҳалқа йўлининг бир қисмида 3 кунга ҳаракат чекланади
Учтепа туманидаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлида таъмирлаш ишлари сабаб, 21 ноябр соат 20:00 дан 24 ноябр соат 06:00 гача Бешқайрағоч кўчасидан Фозилтепа кўчасигача бўлган йўл қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати бир томонлама тартибда вақтинча чекланади. Ҳайдовчилардан йўналишни олдиндан режалаштириш сўралмоқда.
Маълумотга кўра, Учтепа туманида жойлашган Кичик ҳалқа автомобил йўлида режали таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан йўлнинг Бешқайрағоч кўчасидан Фозилтепа кўчасигача бўлган қисмида транспорт ҳаракати 21 ноябр куни соат 20:00 дан бошлаб 24 ноябр соат 06:00 гача вақтинча чекланади.
Ушбу йўл участкасидан фойдаланувчи ҳайдовчилар ҳаракатланиш йўналишларини олдиндан белгилаб олиши, зарурат туғилганда эса айланма йўллардан фойдаланиши тавсия этилмоқда.
Вақтинча чекловлар даврида йўлда тирбандликлар келиб чиқмаслиги ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга риоя қилиш, йўл белгилари ва йўл-патрул хизмат ходимлари кўрсатмаларига амал қилиш сўралган.
Таъмирлаш ишлари якунидан сўнг кўрсатилган йўл участкасидан транспорт ҳаракати одатий тартибда тикланиши маълум қилинган.
Мавзуга оид
08:58 / 03.05.2026
Тошкентда профилактика инспектори жиноят иши қўзғатиш эвазига 10 минг доллар олаётганида ушланди
19:04 / 16.04.2026
Тошкентда мактаб ўқувчиларига пулга 3D форматда қўрқинчли филм намойиш қилинди
16:12 / 06.04.2026
Тошкентда бозор қоровуллари итлар устига машина ҳайдади
10:13 / 28.03.2026