Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мигрант болаларнинг 80 фоизи Россия мактабларига қабул қилинмади
Улар керакли ҳужжатлар тўпламини тақдим этмагани ва рус тили имтиҳонидан ўтолмагани таъкидланмоқда.
Мигрантлар болаларининг атиги 19 фоизи Россия мактабларига кира олди, деди «Рособрнадзор» раҳбари Анзор Музаев. Унинг аниқлик киритишича, гап керакли ҳужжатлар тўпламини тақдим этган ва рус тилидан имтиҳон топширганлар ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда РИА хабар берди.
Қайд қилинишича, 2,5 ой ичида Россия мактабларига қабул қилинган вояга етмаган чет элликлар сони 6,4 фоизга ошди. Аввалроқ «Рособрнадзор» апрелдан августгача 23616 нафар боланинг ота-онаси таълим олиш учун ариза топширгани ҳақида хабар берган эди. Бироқ тўлиқ ҳужжатлар тўплами фақат 8223 нафар бола учун тақдим этилган. Натижада, 5940 нафар бола тест синовида иштирок этиб, 2964 нафари ёки умумий мурожаатчиларнинг 12,6 фоизи муваффақиятли ўтди.
Таъкидланишича, статистик маълумотларга кўра, меҳмонлар ўз фарзандини ўқишга беришга интилмайди. Давлат думаси Россияда яшовчи 638 минг вояга етмаган мигрантдан атиги 181 мингга яқини умумий таълим олаётганини маълум қилди.
2025 йил 1 апрелдан бошлаб мактабларга қабул қилишда чет элликларнинг фарзандлари учун рус тилини билиш бўйича мажбурий имтиҳон жорий этилди. Муваффақиятли кириш учун саволларнинг 90 фоизига тўғри жавоб бериш керак. «Рособрнадзор» тестлар ҳар бир синфдаги билим даражасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилганига ишонтирмоқда. Биринчи синф ўқувчиларининг оғзаки нутқи, тушуниши ва асосий лексик-грамматик кўникмалари текширилади, иккинчи синфдан бошлаб топшириқларга ўқиш ва ёзиш киритилади. Синовнинг мақсади боланинг амалдаги таълим дастурлари доирасида рус тилида ўқиш қобилиятини баҳолашдан иборат.
Шу билан бирга, болаларини Россия мактабларига бермоқчи бўлган хорижликларга ҳам бир қатор ҳужжатлар талаб этилади. Бола ота-онанинг қариндошлиги ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи мавжуд бўлган тақдирдагина ўқишга қабул қилиши мумкин. Бундан ташқари, улар бутун оиланинг Россияда бўлиши қонунийлиги тўғрисидаги ҳужжатларни, хавфли юқумли касалликлар йўқлиги тўғрисидаги тиббий маълумотномани ва ўз паспортини тақдим этиши керак. Барча нусхалар рус тилида бўлиши ёки нотариал тасдиқланган таржима билан бирга бўлиши шарт. Ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда мактаблар аризани кўриб чиқмасдан қайтаради.
Мавзуга оид
09:00
Россиянинг оммавий ҳужуми: Киевда 4, Харкивда 5 киши ҳалок бўлди
08:59
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
10:02 / 13.06.2026