Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аёллар учун карера старти: иш қидиришнинг энг самарали йўллари
Иш қидириш бу — фақат резюме юбориш эмас. Бу ўзингизни қайта кашф қилиш, кучли томонларингизни кўрсатиш ва янги босқичга қадам қўйиш демакдир. Айниқса аёллар учун бу жараён баъзан мураккаброқ кўринади: уй ишлари, оила, болалар, ўзини ривожлантириш ва карера орасида мувозанат топиш осон эмас. Лекин тўғри ёндашув билан барчасига эришиш мумкин.
Қуйида аёллар учун энг фойдали маслаҳатларни тўпладик.
1. Резюмени ўзингизнинг кичик портретингиз деб қабул қилинг. Аёллар кўпинча ўз ютуқларини камайтириб ёзади. Йўқ! Сиз қилган ишлар қийматли.
Резюмеда албатта кўрсатинг, бу – реал натижаларингиз, уддалаган вазифаларингиз, бошқарган лойиҳаларингиз бўлиши мумкин.
2. Онлайн профилингиз — сиз ҳақингиздаги биринчи таассурот бўлади. Аёллар аксар ҳолда профессионал профил ўрнига шахсий фотоларни кўп қўйиб юборади. Иш қидираётганда LinkedInʼда профессионал фото, қисқа ва аниқ био, портфолио ҳаволалари
жуда муҳим. Ишонинг, бу сизга жиддий муносабатни оширади.
3. Кундалик хаёт қанчалик тиғиз бўлмасин, ўрганишни тўхтатманг. Онлайн курсларни кечқурун 20 дақиқа тинглашнинг ўзи ҳам катта фарқ қилади.
Аёллар учун энг фойдали йўналишлар: SMM ва маркетинг, бухгалтерия асослари, инглиз тили, офис дастурлари, дизайн ва копирайтинг ҳисобланади.
4. Иш қидириш платформаларидан ҳар куни “фойдаланиб қўйиш” керак. hh.uz, LinkedIn Jobs, Telegram’dagi HR-каналлар — бу сиз учун энг муҳим платформалар. Ҳар куни 10 дақиқа ажратишнинг ўзи етарли.
5. Ишга киришдан олдин интервюдан қўрқманг — бу сизга имконият. Аёллар баъзан “ҳали тайёр эмасман” деб ўйлашади. Аслида ундай эмас.
Интервюда сиз ўзингизни хотиржам тута билинг, кучли томонларингизни айтиб беринг, саволларга рост, самимий ва равон жавоб беринг. Ҳеч ким сиздан идеаллик кутмайди — самимийлик сиздаги энг катта плюс.
6. Сиз ҳам компаниядан саволларингизга жавоб сўрашингиз шарт. Аёллар кўпинча савол беришдан уялишади. Лекин сиз иш вақти, онлайн ишлаш имкони бор-йўқлиги, ривожланиш йўналишлари ҳақида саволларингизни бемалол бера олинг. Ўз сўровларингиз борлиги фойдангизга ишлайди.
7. Аёллар учун нетворкинг — ҳақиқий куч дегани. Ишларнинг катта қисми танишлар орқали топилади.
Telegram гуруҳлари, тренинглар, воркшопларда иштирок этинг.
“Ассалому алайкум, тажриба алмашишни истардим” деган бир хабар — катта имконият.
8. Рад этишлардан ранжиманг ва қўрқманг — бу табиий босқич. Иш қидиришда барча рад этилиши мумкин. Бу “сиз ёмонсиз” дегани эмас.
Бу “бу компания сизга мос эмас” деган холос.
Қизлар, тан олинг: баъзида рад этилган жой — сизнинг бахтингиз.
9. Иш шартларини эҳтиёткорлик билан текширинг. Чунки аёллар кўпинча ортиқча вазифалар, ҳаддан ташқари иш вақти, расмийлаштирилмаган меҳнат
каби хавфларга дуч келади. Шунинг учун ойликнинг аниқ суммаси, иш вақти, расмийлаштириш, бонус ва таътил ҳақида олдиндан билиб олинг.
Аёллар учун иш топиш — бу нафақат карера, балки ўзини қадрлаш, мустақил қарор қабул қилиш ва янги ҳаёт босқичига чиқиш имконияти. Энг муҳими — ўзига ишониш, қадам ташлаш ва ҳаракатни тўхтатмаслик керак.
Мавзуга оид
13:41 / 16.11.2025
Аёлларни энг кўп ўлимга етакловчи онкологик касалликлар: кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони
15:08 / 12.09.2025
Куз келди: аёллар учун юз парваришидаги муҳим 7 қоида
17:55 / 05.09.2025
Гўзалликнинг ихчам формуласи: минималистик косметичка
11:41 / 22.08.2025