Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради
Ноябрнинг охирги иш ҳафтасида Ўзбекистон бўйлаб қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Ҳарорат кундузи +13…+18 даража бўлади.
Ноябр ойининг сўнги иш ҳафтасида Ўзбекистон ҳудудида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, баъзи жойларга туман тушиши мумкин, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Ҳарорат кундузи +13…+18 даража атрофида бўлади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида бориб ҳарорат шимолий ва чўл ҳудудларда 2–3 даражага пасаяди.
Кечаси ва эртаблари республика ҳудудининг асосий қисмида 0…+5, шимолда –1…–3 даражагача бўлади. Шарқдан бироз майин шамол эсиб туради.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +3…+5 даража, кундузи +15…+18 даража бўлади.