Спорт | 20:41 / 24.11.2025
7034
2 дақиқада ўқилади

«Насаф» Осиё Чемпионлар Лигасида бешинчи ўйинни ҳам ютқазди

Ўзбекистон чемпиони турнирда ўта муваффақиятсиз иштирок этмоқда.

OФК Элит Осиё Чемпионлар Лигасида 5-тур ўйинлари бошланди.

Ўзбекистон чемпиони «Насаф» ўз майдонида Эроннинг «Трактор» клуби билан ўйнади ва 0:1 ҳисобида ютқазди. Ягона голга албаниялик Реги Лушкя муаллифлик қилди.

Бу Рўзиқул Бердиев жамоасининг нуфузли мусобақада қаторасига бешинчи мағлубияти бўлди. «Насаф» турнир жадвалида сўнгги ўринда, «Трактор» 11 очко билан пешқадамлар сафида боряпти.

«Насаф» навбатдаги ўйинни 23 декабрь куни сафарда Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клубига қарши ўтказади.

Элит ОЧЛ. Ғарб минтақаси. 5-тур
24 ноябрь, Қарши, Марказий стадион
«Насаф» 0:1 «Трактор» (Эрон)
Гол: Реги Лушкя (17)

Бош ҳакам: Муҳаммад Назмий (Малайзия)

НАСАФ: Абдувоҳид Неъматов, Алибек Давронов, Аденис Шала, Драган Черан, Шароф Муҳиддинов (Жавоҳир Сидиқов 73), Суҳроб Нуруллоев (Стефан Чолович 59), Ҳусайн Норчаев (Диёр Абдуназаров 59), Сардор Баҳромов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Шерзод Насруллаев, Умар Эшмуродов

ТРАКТОР: Алиризо Бейронванд, Халилзода Шужаий, Александар Седлар, Тибор Халилович (Маҳдий Туробий 84), Даниёл Исмоилфар, Содиқ Муҳаррамий, Маҳдий Ҳошиминажод, Одил Ҳамробеков, Домагой Дроздек, Реги Лушкя (Маҳдий Шерий 68), Амирҳусайн Ҳусайнзода

Огоҳлантириш: Алибек Давронов (73)

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид