Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрия бизнес делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради
Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Бахтиёр Ибрагимов Австрия молия вазири ўринбосари, тоғ-кон саноати масалалари департаменти раҳбари Андреас Райхардт билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Австрия Молия вазирлиги раҳбарияти бошчилигидаги бизнес делегациянинг шу ҳафтада ташриф буюриши масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот жараёнида ташрифнинг ташкилий ва мазмуний жиҳатлари келишиб олинди. Андреас Райхардт Ўзбекистон ва Австрия ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий соҳаларда алоқалар йилдан йилга ривожланиб бораётганини таъкидлаб, бўлажак ташриф ҳамкорликнинг ривожланишига мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилишини билдирди.
Мазкур ўтказиладиган ташриф давомида Австриянинг етакчи компаниялари вакиллари билан G2B ва B2B форматдаги учрашувлар ташкил этилади.
Ўзбекистоннинг Венадаги элчихонаси ишлаб чиққан дастурига кўра, Андреас Райхардт ва мамлакатнинг бир қатор вазирлик, идоралар ва ташкилотлари ўртасида учрашувлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. Уларда мисни қайта ишлаш, гидроэнергетика, "яшил" энергетика, кимё саноати, "ақлли қишлоқ хўжалиги"ни жорий этиш, тоғ-кон саноати, бизнес-консалтинг, савдо-сотиқ, жамоат ҳамда транспорт хавфсизлиги, ҳаво ҳаракатини ва табиий офатларни бошқариш соҳаларида ҳамкорликни жадаллаштириш масалалари муҳокама этилади.
Шунингдек, делегацияси аъзолари 26–28 ноябр кунлари пойтахтда бўлиб ўтадиган "Европа Иттифоқи – Марказий Осиё иқтисодий форуми", "Транскаспий транспорт йўлаги ва уланиш бўйича инвесторлар форуми" ҳамда AgroExpo Uzbekistan халқаро кўргазмасида ҳам қатнашиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
22:50 / 01.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия ва БМТ раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
20:19 / 01.06.2026