Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ЖСТга аъзолик бўйича Россия билан музокараларни деярли якунлади
Президентнинг ЖСТ бўйича вакили Азизбек Уруновнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Россия билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича музокараларни деярли якунлаган. «Барча муҳим элементлар келишиб олинди ва фақат бир нечта техник бандлар якуний текширув ва тасдиқлашни талаб қилади», дея ёзди у.
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни доирасида Россия билан икки томонлама музокараларни деярли якунлади. Бу ҳақда президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов маълум қилди.
«Москвада Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишининг ҳал қилинмаган масалалари бўйича келишувга эришиш учун Россия музокаралар гуруҳи билан самарали учрашув ўтказдик. Музокаралар деярли якунланди. Барча муҳим элементлар келишиб олинди ва фақат бир нечта техник бандлар якуний текширув ва тасдиқлашни талаб қилади.
Вазир Максим Решетников, директор Екатерина Майорова, элчи Николай Платонов ва бутун Россия жамоасига асосий сўровлар бўйича аниқ позицияси, шунингдек, бутун жараён давомида конструктив ёндашуви ва қўллаб-қувватлаши учун миннатдорлик билдирмоқчиман», дея ёзди у LinkedInʼдаги саҳифасида.
Уруновнинг қўшимча қилишича, декабр ойида Женевада бўлиб ўтадиган Жаҳон савдо ташкилоти Бош кенгаши йиғилишида Россия томони билан якуний натижага эришиш режалаштириляпти.
«Бизда фақат Хитой Тайпейи билан икки томонлама музокараларни якунлаш қолди. Бу ҳафта мен ўз жамоам билан Вашингтонда бўлиб, ҳамкорларимиз билан учрашувлар ўтказаман ва ЖСТ доирасидаги икки томонлама ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларни илгари сураман», деди Урунов.
Мавзуга оид
20:10
Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раиси билан иттифоқчиликни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқди
10:45
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
21:35 / 15.06.2026
Россияда Ту-22М3 бомбардимончиси ҳалокатга учради
10:15 / 15.06.2026