Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Нукусдаги Спорт гимнастикаси мактабига ташриф буюрди
Президент Администрацияси раҳбари янги мактаб ёшларнинг профессионал спорт билан шуғулланиш имкониятларини кенгайтиришини таъкидлади.
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нукусдаги Спорт гимнастикаси мактабига ташриф буюрди.

«Нукусда Спорт гимнастикаси бўйича республика мактаби ўз фаолиятини бошлади. Бу спортнинг гимнастика турларини ривожлантириш бўйича давлат дастурини амалга оширишдаги муҳим қадамдир.
Ишончим комил, янги мактаб ёшларнинг профессионал спорт билан шуғулланиш имкониятларини кенгайтиради, иқтидорли гимнастикачиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашга кўмаклашади ҳамда юртимизда кучли спорт захирасини шакллантиради. Бу эса, ўз навбатида, миллий гимнастиканинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилади», деб ёзди Саида Мирзиёева.



Мавзуга оид
10:42 / 30.04.2026
Саида Мирзиёева Тошкентдаги учта театрни кўздан кечирди
09:23 / 28.04.2026
«Урганч-1» сув кўтарувчи насос станцияси янгиланади – Саида Мирзиёева
21:46 / 27.04.2026
Саида Мирзиёева Хоразмда президент қарорлари ижросини ўрганди
11:56 / 25.04.2026