Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхона кодексига қўшимча божлар бўйича ўзгартишлар киритилди
Ўзбекистон савдо-иқтисодий муносабатларида энг кўп қулайлик бериш режими қўлланадиган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга божхона божлари одатий ставкалар бўйича қўлланади. Бу режим назарда тутилмаган давлатлар товарлари ва ишлаб чиқарилган мамлакати аниқланмаган товарларга эса қўшимча божхона божи жорий этилмоқда.
Фото: Божхона қўмитаси
Янги қонун билан Божхона кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, бож тарифи билан белгиланган ставкалар миқдоридаги божхона божлари товарни жўнатувчи ёки экспорт қилувчи мамлакатдан қатъи назар, Ўзбекистон савдо-иқтисодий муносабатларида энг кўп қулайлик бериш режимини қўллаётган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан қўлланилади.
Шу билан бирга, савдо-иқтисодий муносабатларда эңг кўп қулайлик бериш режими назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган ёки ишлаб чиқарилган мамлакати аниқланмаган товарларга нисбатан бож тарифидан ташқари қўшимча божхона божи ундирилади. Унинг миқдори қуйидагича белгилаб қўйилди:
божхона божининг адвалор ставкаси 10 фоизгача бўлган товарларга – 5 фоиз қўшимча бож;
адвалор ставкаси 10 фоиздан 20 фоизгача бўлган товарларга – 10 фоиз қўшимча бож;
адвалор ставкаси 20 фоиздан 30 фоизгача бўлган товарларга – 15 фоиз қўшимча бож;
адвалор ставкаси 30 фоиз ва ундан юқори бўлган товарларга – 20 фоиз қўшимча бож.
Қонунда белгиланишича, ушбу тартиблар қонун расмий эълон қилинган кунда эътиборан 3 ой ўтгач амалга киритилади.
Мавзуга оид
09:39 / 27.01.2026
Трамп Жанубий Корея учун божларни 25 фоизгача оширишини эълон қилди
09:31 / 22.01.2026
ГФР вице-канцлери: Трампнинг божлардан воз кечганидан хурсанд бўлишга ҳали эрта
11:33 / 20.01.2026
Трамп Макронга 200 фоизлик бож киритиш билан таҳдид қилди
08:30 / 19.01.2026