Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бойқўнғирда «Союз» учирилиши ягона старт майдончасини шикастлади
Маълумотларга кўра, Бойқўнғир космодромида 31-старт майдончаси остига у ерда бўлиши керак бўлмаган металл конструкция қулаган. Мутахассислар фикрича, энди Россия Халқаро космик станцияга пилотли кемаларни учира олмаслиги мумкин.
Бойқўнғир космодромида Россиянинг «Союз МС-28» космик кемаси учирилгандан сўнг хизмат кўрсатиш кабинасининг бир қисми қулаган. Бу ҳақда ракета учирилиши бўйича таҳлилчи Георгий Тришкин 27 ноябр, пайшанба куни The Insider нашрига берган изоҳида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ўта оғир конструкция тонгдаги стартдан сўнг дарҳол 31-майдонча остига қулаган. Ҳодиса сабаблари ҳали номаълум.
Космонавтика билан шуғулланувчи Виталий Егоров таъкидлашича, «Роскосмос» трансляциясида «старт столи остидаги газ чиқариш лотогида у ерда бўлиши мумкин бўлмаган қандайдир оғир металл конструкция пайдо бўлгани» кўринган.
Егоров тахминига кўра, бу «хизмат кўрсатиш “балкони” бўлиши мумкин — у старт столи остидаги махсус жойдан чиқиб келади, ракета стартга тайёрланаётганда фойдаланилади, старт пайтида эса зирҳли девор ортига яшириниб кетиши керак».
Тришкин таъкидлашича, Бойқўнғирдаги 31-старт майдончаси Россиянинг Халқаро космик станция (ХКС)га одамлар экипажи билан учадиган миссиялари учун ягона старт майдончасидир. Унинг фикрича, энди «Союз» ва «Прогресс» кемаларини ХКСга учириш номаълум муддатгача кечиктирилишига тўғри келади.
Егоров эса ўз навбатида шундай деди: «Аслида шу кундан бошлаб Россия космосга одам юбориш имкониятидан маҳрум бўлди, бундай ҳолат 1961 йилдан бери кузатилмаган эди».
Россия давлат корпорацияси «Роскосмос» старт майдончаси шикастлангани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Бойқўнғир космодромидан «Союз МС-28» космик кемаси учирилгандан сўнг старт майдони кўздан кечирилиб, «старт столи элементларининг бир қисми шикастлангани аниқланди», деб хабар берилди «Роскосмос»да. Шу билан бирга, «қайта тиклаш учун зарур бўлган барча захира қисмлар мавжуд»лиги, «яқин вақт ичида зарар бартараф этилиши» таъкидланди.
Мавзуга оид
09:31 / 12.06.2024
Бойқўнғир яқинида Франция фуқароси вафот этди
13:35 / 27.09.2023
Қозоғистон Россия учун Бойқўнғир ижара нархини оширмасликка қарор қилди
14:34 / 10.07.2022
Советлар яширган ҳалокат: Бойқўнғирда қитъалараро баллистик ракета нега портлаб кетганди?
09:02 / 24.10.2019