Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалиги ерлари норматив қийматини аниқлаш тартиби тасдиқланди
Ҳукумат қарори билан “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Унга кўра, норматив қиймат даромадли ёндашув асосида, ер кадастри ва тупроқ сифат кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда ҳисобланади ва давлат ер кадастрига киритилади.
Фото: Kun.uz
Ҳукумат қарори (744-сон, 26.11.2025 й.) билан “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қиймати қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади:
- белгиланган норматив кўрсаткичлар;
- ер кадастри маълумотлари;
- экилган қишлоқ хўжалиги экинлари тузилмаси;
- тупроқнинг бонитет балли.
Ҳисоб-китоблар фойда ва рентабелликка асосланган даромадли ёндашув орқали амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлари норматив қийматни аниқлаш объекти ҳисобланади.
Норматив қийматни аниқлаш:
- Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти томонидан амалга оширилади;
- натижалари давлат ер кадастрига киритилади.
Ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси бўйича қишлоқ хўжалиги экин майдонлари ва бошқа баҳоланган ерларнинг норматив қиймати тўғрисида маълумотнома тузилади.
Ушбу маълумотнома:
- қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисига топшириш учун
- “Электрон ҳукумат” тизими орқали Солиқ қўмитасига юборилади.
Норматив қийматнинг ҳисоб-китоби натижалари минг сўмгача бўлган аниқликда тақдим этилиши белгиланган.
Мавзуга оид
18:08 / 22.11.2025
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади
15:14 / 11.10.2025
Энг кўп лавозимлар қайси вазирликларда қисқартирилиши маълум бўлди
19:42 / 22.09.2025
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижарачиларига участканинг бир қисмини бошқа фойдаланувчига ўтказишга рухсат берилди
13:54 / 19.09.2025