Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 12:48 / 01.12.2025
1447
1 дақиқада ўқилади
10 минг аҳолига қанча шифокор тўғри келади? Расмий кўрсаткичлар эълон қилинди
2025 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда ҳар 10 минг аҳолига ўртача 28,6 нафар шифокор тўғри келади. Ихтисосликлар кесимида ҳам шифокорлар билан таъминланганлик даражаси аниқ рақамлар билан очиқланди.
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, аҳолининг шифокорлар билан таъминланиш даражаси қуйидагича (ҳар 10 000 аҳолига нисбатан):
- терапевтик ихтисослиги бўйича – 10,8 нафар;
- жарроҳлик ихтисослиги бўйича – 3,3 нафар;
- акушер-гинекологлар (10 000 аёлга) – 3,2 нафар;
- педиатрлар (0–14 ёшдаги 10 000 болага) – 8,3 нафар;
- педиатрлар (0–17 ёшдаги 10 000 болага) – 7,1 нафар;
- офталмологлар – 0,5 нафар;
- отоларингологлар – 0,6 нафар;
- фтизиатрлар – 0,2 нафар;
- невропатологлар – 0,9 нафар;
- психиатрлар – 0,3 нафар;
- дерматовенерологлар – 0,3 нафар;
- стоматологлар – 3,3 нафар;
- санитария-эпидемиология гуруҳи шифокорлари – 1,4 нафар;
- рентгенологлар ва радиологлар – 0,4 нафар;
- онкологлар – 0,3 нафар.
Маълумотларда қайд этилишича, умумий таъминотда терапевт ва педиатрлар нисбатан юқори улушни эгаллаётган бўлса, онколог, фтизиатр ва психиатр каби тор мутахассислар сони нисбатан камроқ.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш