Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ноябр ойи: истеъмол нархлари ўсди, бироқ инфляция босими сусаймоқда
2025 йил ноябр ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,7 фоизга ошган. Йиллик истеъмол нархлари индекси 107,5 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 2,5 фоиз бандга пасайган.
Миллий статистика қўмитаси 2025 йилнинг ноябр ойидаги истеъмол бозори динамикаси юзасидан навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Расмий маълумотларга кўра, ушбу ойда истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,7 фоизга қимматлашган.
Шу билан бирга, йиллик истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 2025 йил ноябрда 107,5 фоизни ташкил этди. Бу 2024 йил ноябрида қайд этилган 110,0 фоизлик кўрсаткичдан 2,5 фоиз бандга паст бўлиб, инфляциянинг йиллик суръати секинлашганини кўрсатади.
Ноябр ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,0 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари нархлари 0,5 фоизга, аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар эса 0,3 фоизга қимматлашгани кузатилди.
Инфляцияга асосий таъсир кўрсатган озиқ-овқат маҳсулотлари қуйидагилар бўлди (нархлар ўсиши):
бодринг – 96,0 фоиз, помидор – 82,2 фоиз, булғор қалампири – 61,2 фоиз, бақлажон – 51,7 фоиз, узум – 12,1 фоиз, анор – 7,9 фоиз, қовоқ – 5,4 фоиз, олма – 4,7 фоиз, мандарин – 4,5 фоиз, шафтоли – 3,7 фоиз, тарвуз – 3,4 фоиз, қовун – 3,4 фоиз, товуқ тухуми – 2,4 фоиз, қуй гўшти – 0,8 фоиз, картошка – 0,7 фоиз, биринчи навли буғдой уни – 0,5 фоиз, мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) – 0,3 фоиз.
Шу билан бирга, айрим маҳсулотлар нархининг пасайиши инфляция босимини камайтирувчи омил бўлди. Жумладан:
- сабзи – –26,1 фоиз, шолғом – –7,1 фоиз, барча навдаги гуруч ва гуруч оқишоғи – –4,5 фоиз, ловия – –4,2 фоиз, шакар – –2,9 фоиз, пиёз – –2,5 фоиз, банан – –1,3 фоиз, парранда гўшти – –1,2 фоиз.
Ноозиқ-овқат маҳсулотлари кесимида эса қуйидаги товарлар нархларида ўсиш қайд этилди:
- пропан – 7,4 фоиз, бензин – 1,7 фоиз, цемент – 1,4 фоиз, кийим ва пойабзал – 0,7 фоиз.
Ҳисоб-китоблар учун республика бўйлаб 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарда 195 мингга яқин нархлар қайд этилди. Жами 420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 90 турдаги хизматлар нархлари мониторинг қилинди.
Мавзуга оид
11:30 / 04.12.2025
Ўзбекистонда таълим олаётган хорижликлар: энг кўп Ҳиндистон ва Туркманистон фуқаролари
09:59 / 04.12.2025
Навоий вилояти аҳоли жон бошига инвестициялар ҳажми бўйича етакчилик қилмоқда
10:06 / 03.12.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп сафар қилаётган давлатлар маълум қилинди
14:35 / 02.12.2025