Жаҳон | 00:49 / 01.12.2025
4047
2 дақиқада ўқилади

Уиткофф Путин билан қачон учрашишини маълум қилди

АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф Украина делегацияси билан учрашуви чоғидаги танаффус вақтида музокаралар ижобий ўтаётганини айтди. 

Фото: Reuters

Стив Уиткоффнинг Майамидаги Shell Bay деб номланувчи шахсий голф-клубида Украина ва АҚШ вакиллари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтмоқда. 

Уиткоффнинг сўзларига кўра, у 2 декабр куни Россия президенти Владимир Путин билан учрашади.  

АҚШнинг тинчлик режасини муҳокама қилиш бўйича музокараларда Уиткоффдан ташқари давлат котиби Марко Рубио ва Трампнинг куёви Жаред Кушнер иштирок этмоқда. Украина делегациясига миллий хавфсизлик кенгаши котиби Рустем Умеров раҳбарлик қилмоқда.

20 ноябр куни АҚШ Россия-Украина можаросини ҳал қилиш бўйича 28 банддан иборат режасини тақдим қилганди. Кейинроқ Женевада Европа мамлакатлари ва Украина вакиллари иштирокида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.  

Якшанба куни Умеров ва Киевнинг бошқа вакиллари АҚШ вакиллари билан тинчлик режаси бўйича мслаҳатлашиш учун Флоридага борди.  

Умеровнинг қайд этишича, томонлар Украина келажаги, хавфсизлик кафолатлари ва низонинг қайтадан авж олишига йўл қўймаслик масалаларини муҳокама қилади. 

Тайёрлаган:  Дилшодбек Асқаров

Мавзуга оид