Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экологик тоза қурилиш материаллари улуши камида 25 фоизга етказилади
“Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Унга кўра, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини 62 трлн сўмга етказиш, экспортни 1,5 млрд АҚШ долларига ошириш ҳамда қурилишда экологик тоза, ресурстежамкор ва энергосамарадор материаллар улушини камида 25 фоизга етказиш белгилаб қўйилди.
Қарор билан қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантириш, ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш ва ташқи бозорда миллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш бўйича қатор устувор вазифалар белгиланди.
Жумладан, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини 62 трлн сўмга етказиш, қурилиш саноати корхоналарининг экспорт салоҳиятини ошириш ва экспорт ҳажмини 1,5 млрд АҚШ долларига етказиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш назарда тутилган.
Шу билан бирга, экологик тоза, ресурстежамкор ва энергосамарадор қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда қурилиш жараёнларида бундай материаллардан босқичма-босқич фойдаланишни йўлга қўйиш вазифаси қўйилди. Бу орқали атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш, энергия самарадорлигини ошириш ва замонавий “яшил” стандартларни жорий этиш кўзда тутилган.
Қарорга мувофиқ, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган ишлаб чиқарувчи корхоналар вакилларининг Афғонистон ҳудудига “Термиз” автойўл ўтказиш пункти орқали давлат чегарасидан хавфсиз ўтиб-қайтишини таъминлайди. Бу чора соҳада фаолият юритаётган корхоналарнинг қўшни мамлакат бозорига чиқиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Шунингдек, 2026 йил 1 июлдан шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш ваколатига эга ташкилотлар томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказишда алоҳида тартиб жорий этилади. Унга кўра, лойиҳада кўзда тутилган қурилиш материаллари ҳажмининг камида 25 фоизини экологик тоза, ресурстежамкор ва энергосамарадор қурилиш материаллари ташкил этиши шарт.
Мазкур талабга риоя этилган-этилмагани экспертиза жараёнида текширилади. Қарордан кутилаётган асосий натижа — қурилиш тармоғида экологик барқарорликни таъминлаш, замонавий стандартларга жавоб берадиган, хавфсиз ва самарадор қурилиш материалларидан фойдаланишни кенгайтиришдир.
Мавзуга оид
15:44
Қурилиш материаллари тармоғида кредитини тўлолмаётган корхоналар учун 50 млн доллар ажратилади
12:53
Президент: Энергия тежамкор қурилиш материалларига ўтиш вақти келди
09:09 / 14.04.2026
Ўзбекистонда электрон тижорат учун бонд омборлари ташкил этилади
11:39 / 01.04.2026