Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литва 2026 йилда армияга 5 минг кишини чақиришни режалаштирмоқда
Литва Мудофаа вазирлиги 2026 йилда ҳарбий чақириққа тортиладиганлар сонини 5000 нафаргача ошириш режаси борлигини маълум қилди. Мамлакатда 2015 йилда 9 ойлик мажбурий ҳарбий хизмат қайта жорий этилган бўлиб, чақирув 18 ёшдан 22 ёшгача бўлган ёшларга тааллуқли.
Фото: Alfredas Pliadis/Verteidigungsministerium Litauen
Литвада 2026 йилда мажбурий ҳарбий хизмат доирасида тахминан 5000 нафар ёш йигитни чақириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда сешанба куни, 2 декабр куни Литва Мудофаа вазирлигининг расмий сайтида маълум қилинди. Вазирлик маълумотларига кўра, чақириқ бутун йил давомида — 2 январдан 31 декабргача ўтказилади.
Чақириладиганлар рўйхати 2026 йил 7 январига қадар шакллантирилади. Мамлакатда амалда бўлган «Ҳарбий мажбурият тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, 18–22 ёшли шахслар чақириққа тортилади, олий ўқув юртига ўқишга кирганлар учун хизматдан муддатли кечиктириш назарда тутилган. Ихтиёрий хизматни эса 18 ёшдан 39 ёшгача бўлган Литва фуқаролари ўташи мумкин.
Литва Мудофаа вазирлиги режаларига мувофиқ, 3870 нафар йигит 9 ойлик мажбурий бошланғич ҳарбий хизматга чақирилади, яна 90 нафар, армияда талаб юқори бўлган мутахассисликка эга шахслар 3 ой хизмат қилади. 90–120 кунлик базавий ҳарбий тайёргарликни 450 нафар ёшлар ўтайди, 650 нафар чақирилувчи эса кичик офицерлар-командирлар тайёрлаш дастурлари доирасида 200 кунгача хизмат қилади.
2026 йилда армияга чақириш дастури кенгайтирилиши режалаштирилган. Литва Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, янги йўналишлар қаторида Махсус операциялар кучларида хизмат қилиш имконияти пайдо бўлади, у ерда парашют тайёргарлиги курслари, учувчисиз учиш аппаратлари операторларини ўқитиш ва сув объектида махсус тайёргарликдан ўтиш назарда тутилган. Шунингдек, ахборот технологиялари, киберхавфсизлик ва радиоалоқа соҳалари бўйича мутахассислар тайёрлаш дастури ҳам сақлаб қолинади.
Литва 2015 йилда мажбурий ҳарбий хизматни тиклади ва ҳар йили тахминан 3500 нафар эркакни армияга чақириб келади. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлганлар захирага ўтказилади. 2024 йилда Литва Сейми «Ҳарбий мажбурият тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар қабул қилди, уларга кўра ёшлар мактабни тугатиши биланоқ ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин.
Мавзуга оид
14:58 / 02.12.2025
ЕИ Литвага қарши гибрид ҳужумлар сабаб Беларусга янги санкциялар тайёрламоқда
12:33 / 01.12.2025
Вилнюс аэропорти ҳаво шарлари сабаб навбатдаги бор ёпилди
15:05 / 25.11.2025
НАТО авиабазаси яқинида терактга уриниш: Литвада 18 ёшли украин фуқароси қамалди
15:45 / 20.11.2025