Ўзбекистон | 10:06 / 03.12.2025
15731
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар энг кўп сафар қилаётган давлатлар маълум қилинди

2025 йилнинг январ–октябр ойларида қарийб 6,4 миллион нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда чет элга сафар қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли 1,3 миллион кишига ёки 24,7 фоизга кўпдир.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 10 ойида ўзбекистонликлар энг кўп қўшни ва минтақавий мамлакатларга боришни афзал кўрган.

Ўзбекистон фуқаролари энг кўп сафар қилган топ-10 давлат қуйидагича шаклланди:

  • Қирғизистон — 2,8 млн нафар;
  • Қозоғистон — 1,2 млн нафар;
  • Тожикистон — 1,1 млн нафар;
  • Россия — 370,1 минг нафар;
  • Саудия Арабистони — 237,1 минг нафар;
  • Туркия — 230,8 минг нафар;
  • Бирлашган Араб Амирликлари — 114,1 минг нафар;
  • Миср — 56,2 минг нафар;
  • Хитой — 39,6 минг нафар;
  • Ветнам — 32,8 минг нафар;
  • бошқа давлатлар — 204,1 минг нафар.

Қайд этилишича, хорижга чиқиш сафарлари сонининг ортиши аҳоли даромадлари ўсиши, турпакетлар ва авиақатновлар географиясининг кенгайиши, шунингдек, қатор давлатлар билан визасиз режим ва енгиллаштирилган виза тартибларининг жорий этилгани билан изоҳланмоқда.

Шу билан бирга, қўшни Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистонга сафарлар улушининг юқорилиги иқтисодий, оилавий ва меҳнат алоқалари, шунингдек, яқин масофа ва сафар харажатларининг нисбатан арзонлиги билан боғлиқ экани таъкидланади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид