Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
BRICS ягона валютасини жорий этишга шошилишдан маъно йўқ – Путин
Унинг қайд этишича, BRICS ҳисоб-китоблар учун миллий валюталардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириши зарур.
Фото: brics-russia2024.ru
Энди ягона BRICS валютасини жорий этишга шошилишнинг ҳожати йўқ. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
«Бизда ҳозир BRICS доирасида ягона валюта яратиш мақсади йўқ. Бу шошилинч жараён эмас», деди Владимир Путин India Today телеканалига берган интервюсида.
Владимир Путин, шунингдек, ягона валюта - евро тизими жорий этилган Европани мисол қилиб келтирди. Баъзи давлатлар бунга тайёр эмас эди ва уларда ижтимоий соҳага оид айрим масалаларни тартибга солишда муаммолар юзага келди, деди президент. Унинг қайд этишича, BRICS ҳисоб-китоблар учун миллий валюталардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириши зарур.
Шу йил январ ойида АҚШ президенти Доналд Трамп BRICS давлатларига янги валюта яратиш ва доллардан воз кечишга уринишлари учун 100 фоизлик бож билан таҳдид қилган эди. Трампнинг айтишича, Америка «душман давлатлардан» янги валюта яратмаслик ёки «қудратли АҚШ доллари» ўрнини босувчи бошқа валютани қўллаб-қувватламаслик мажбуриятини талаб қилади.
BRICS дастлаб бешта давлат: Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка бирлашмаси эди. 2024 йилдан бошлаб бирлашмага таъсисчи давлатлардан ташқари Миср, БАА, Эфиопия, Эрон, 2025 йил январидан эса Индонезия ҳам қўшилди. Беларус, Боливия, Куба, Қозоғистон, Малайзия, Нигерия, Таиланд, Уганда, Ўзбекистон ва Ветнам ташкилот билан шериклик мақомида ҳамкорлик қилмоқда.
Мавзуга оид
23:00 / 04.12.2025
Америка делегацияси Зеленский билан учрашувни бекор қилган — ОАВ
15:45 / 04.12.2025
Нефт, қурол ва геосиёсат. Путин нега Ҳиндистонга давлат ташрифи билан келмоқда?
08:52 / 04.12.2025
Трамп: Путин келишув тузишни ва «нормал ҳаётга қайтишни» истаяпти
14:50 / 03.12.2025