Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 300 та маҳаллада қуёш станциялари ўрнатилади
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги тадбирда аҳолини муқобил энергия манбаларидан фойдаланишини қўллаб-қувватлаш сиёсати келгусида ҳам изчил давом эттирилиши таъкидланди.
Маълум қилинишича, келгуси йилда Хитой тажрибаси асосида мамлакат бўйлаб 300 та маҳалла ҳудудида аҳоли билан кооперация шаклида жами 107 мегаватт қувватга эга қуёш станциялари ўрнатилади.
Ижтимоий йўналтирилган ушбу лойиҳа доирасида 30 мингта камбағал оила “яшил” энергияга уланади. Уларнинг ўз эҳтиёжидан ортиқча ишлаб чиқарган электр энергияси умумий тармоққа узатилиб, оилалар учун қўшимча даромад манбаи яратилади.
Шунингдек, тадбиркорлар ҳам сув ресурсларидан унумли фойдаланиб, жорий йил 40 мегаватт қувватга эга кичик ва микро ГЭСлар қуришди. Натижада 120 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилгани ҳамда бу лойиҳалар улар учун барқарор қўшимча даромад манбаига айлангани қайд этилди.
Кейинги йилда эса 65 мегаваттли кичик ва микро ГЭС барпо этилиши режалаштирилган. Президент таъкидлаганидек, ушбу лойиҳалар ҳисобига 80 мингта хонадонда электр таъминоти тубдан яхшиланади.
Мавзуга оид
08:58 / 09.04.2026
Маҳаллаларда хавфсизликни таъминлашда янги модел жорий этилади
20:38 / 19.03.2026
Президент маҳалла тизимининг бир гуруҳ ходимларини тақдирлади
11:45 / 24.02.2026
Ҳар пайшанба — вазирлик ва ҳокимликларда «Ёшлар куни» бўлади
11:08 / 24.02.2026