Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 115-сонли автобус йўналиши янгиланди
Тошкентда 115-сонли «ТошГРЭС маъмурий биноси — Гулобод кўчаси» автобус йўналиши 2025 йил 4 декабрдан бошлаб Ғишт завод бекатигача узайтирилиб, йўловчилар учун ҳаракат вақти 05:00 дан 23:15 гача этиб белгиланди.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, транспорт инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш бўйича 2025 йил 9 июл куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси доирасида Тошкент вилоятининг ёндош ҳудудларини пойтахт билан боғлаш ишлари давом этмоқда.

Шу муносабат билан, 2025 йил 4 декабрдан бошлаб 115-сонли «ТошГРЭС маъмурий биноси — Гулобод кўчаси» автобус йўналишининг қатнов йўли янгиланиб, ТошГРЭС маъмурий биносидан Ғишт завод бекатигача узайтирилди.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, 115-сонли автобуслар ҳаракат вақти 05:00 дан 23:15 гача этиб белгиланган. Янгиланган йўналиш йўловчилар учун қулайлик яратиш ва жамоат транспортидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026