Жаҳон | 23:20 / 06.12.2025
4125
2 дақиқада ўқилади

Аш-Шаръа Сурияда президентлик сайлови қачон ўтказилишини маълум қилди

13 март куни аш-Шаръа беш йиллик ўтиш даври учун ҳуқуқий асос бўлувчи конституцион декларацияни имзолаганди. Ҳужжатга кўра, бутун ижроия ҳокимияти давлат бошлиғининг қўлида бўлади.

Фото: Mohammed Ai-Rifai / EPA / TACC

Сурияда президентлик сайлови тўрт йилдан сўнг янги конституция асосида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръа Доҳа форумидаги чиқишида маълум қилди.

"Биз миллий мулоқот бўйича кенг қамровли анжуман ўтказдик. Бунинг натижасида вақтинчалик конституцион декларация қабул қилинди. Мазкур президентга ҳокимиятда беш йил давомида қолиш ваколатини берди. Бу давр ичида кўплаб қонунлар қабул қилинади ва давлат бошқаруви учун асос бўлувчи конституция ишлаб чиқилади. Биз тўрт йилдан сўнг албатта сайлов ўтказамиз", - деди у.

Аш-Шаръанинг қайд этишича, ўтиш даври ҳукумати “мамлакатдаги мураккаб вазиятга қарамасдан” парламент сайловларини ташкил қилди. 

13 март куни аш-Шаръа беш йиллик ўтиш даври учун ҳуқуқий асос бўлувчи конституцион декларацияни имзолаганди.

Ҳужжатга кўра, бутун ижроия ҳокимияти давлат бошлиғининг қўлида бўлади. Президентга Конституцион суд аъзоларини тайинлаш ва фавқулодда ҳолат эълон қилиш ҳуқуқи берилди.

10 ноябр куни Аҳмад аш-Шаръа Вашингтонда АҚШ президенти Доналд Трамп билан музокаралар ўтказганди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид