Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашди
Президент Администрация раҳбарининг Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси Лонг Юйсян билан учрашувида Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Фото: Telegram / Saida Mirziyoyeva
Ўзбекистон Республикаси Президент Администрация раҳбари Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси Лонг Юйсян билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.

«Марказ Ўзбекистон-Хитой алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, турли соҳалардаги лойиҳаларни илгари суришда муҳим ўрин тутаётгани қайд этилди. Таълим, фан, маданият ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратдик», деб ёзди Саида Мирзиёева ўз телеграм-каналида.

Мавзуга оид
16:24 / 05.12.2025
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан учрашди
22:41 / 02.12.2025
Саида Мирзиёева тунги экорейдда иштирок этди
19:59 / 02.12.2025
Саида Мирзиёева Тошкентда экология бўйича махсус комиссия йиғилишини ўтказди
13:41 / 02.12.2025