Соғлом ҳаёт | 22:16 / 07.12.2025
1891
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар соғлиқни сақлашга 10 ойда 16,5 трлн сўм сарфлади

Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 15,4 фоизга ошган.

2025 йилнинг январ-октябр ойларида соғлиқни сақлаш соҳасидаги бозор хизматлари ҳажми 16,5 трлн сўмга етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 15,4 фоизга ошган. Жами кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмида ушбу хизмат турининг улуши 2 фоизни ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми:

  • Тошкент шаҳри – 7,7 трлн сўм
  • Тошкент вилояти – 1,6 трлн сўм
  • Самарқанд вилояти – 1,2 трлн сўм
  • Фарғона вилояти – 1,1 трлн сўм
  • Наманган вилояти – 747,7 млрд сўм
  • Андижон вилояти – 739 млрд сўм
  • Бухоро вилояти – 640,1 млрд сўм
  • Қашқадарё вилояти – 612,8 млрд сўм
  • Хоразм вилояти – 557,8 млрд сўм
  • Сурхондарё вилояти – 416,8 млрд сўм
  • Жиззах вилояти – 398,8 млрд сўм
  • Сирдарё вилояти – 293,1 млрд сўм
  • Қорақалпоғистон Респ. – 285,6 млрд сўм
  • Навоий вилояти – 269 млрд сўм
Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид