Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим ҳудудлардаги давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади
Президент фармони асосида давлат органлари фаолияти даражалари аниқ белгилаб олинмоқда ҳамда 2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман ва шаҳарда кадрлар ротацияси тизими тажриба-синов тариқасида йўлга қўйилади.
Фармонга мувофиқ, давлат органларининг вазифа ва функциялари қуйидаги 5 та даражага ажратилади:
- конституциявий ва миллий даража;
- республика ижро этувчи ҳокимият органлари даражаси;
- ҳудудий даража;
- туман (шаҳар) даражаси;
- маҳалла (қишлоқ, овул) фуқаролар йиғини даражаси.
Шу билан бирга, 2026 йил 1 январдан бошлаб “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар)да фаолият юритувчи давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади.
Янги тартибга кўра:
- республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинма раҳбари, шунингдек туман (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари, қоида тариқасида, ҳар 5 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри доирасида бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади;
- ротация қилинадиган раҳбарлар Агентликнинг hrm.gov.uz электрон платформаси орқали аниқланади;
- раҳбар янги ҳудудга ўтишдан олдин ушбу ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив курсда ўқитилади;
- ротация қилинган раҳбар фаолияти Агентлик томонидан электрон платформа орқали онлайн тарзда мониторинг қилиб борилади.
Мазкур механизм давлат хизматини ҳудудлар кесимида янада жонлантириш, раҳбар кадрларнинг масъулияти ва ҳудудлар бўйича тажриба алмашинувини кучайтиришга қаратилгани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
10:00 / 13.04.2026
Олий таълимда миллий тадқиқот университетлари ташкил этилади
10:11 / 08.04.2026
“Менинг боғим” лойиҳаларига депутатлар аралашуви кучайтирилади
09:45 / 07.04.2026
Ўзбекистонда “спин-офф” корхоналари ташкил этилади
10:05 / 01.04.2026