Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ягона QR код орқали тўловларни қабул қилиш мажбурий бўлади
2026 йилнинг 1 январидан Ўзбекистондаги барча савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида электрон тўловларни қабул қилиш учун ягона QR код жорий этилади. 1 июлдан бошлаб бундай QR коддан фойдаланмаслик савдо қоидаларини бузиш деб баҳоланади.
Ўзбекистонда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи барча корхоналар учун электрон тўловларни қабул қилишда ягона QR код жорий этилади. Бу ҳақда президентнинг 10 декабрда қабул қилинган «Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида белгиланди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
2026 йил 1 январдан бошлаб барча компаниялар банкларда генерация қилинган ягона QR код орқали электрон тўловларни қабул қилади. 2026 йилнинг 1 июлидан ушбу талаб мажбурий бўлади ва QR коддан фойдаланмаслик савдо қоидаларини бузиш сифатида баҳоланади.
Фармонга кўра, 2026 йилдан 1 та ташқи савдо шартномаси доирасида айнан бир хил турдаги товарларга мувофиқлик ва экологик сертификат 1 йилдан ошмаган муддатга 1 маротаба берилади.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг шу фармони билан 2026 йил 1 апрелдан кўчмас мулк ва транспорт воситалари билан боғлиқ битимлар фақат банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади. Қиймати 25 млн сўмдан юқори бўлган товарлар ва хизматлар, бензин сотиб олиш ва бошқалар учун тўловлар ҳам нақд пулсиз шаклга ўтказилади.
Мавзуга оид
14:30 / 06.06.2026
Мобил телефон рақами орқали тезкор пул ўтказиш тизими ишга тушади. У қандай ишлайди?
08:50 / 06.06.2026
Марказий банк лицензиялаш қоидаларига янги талабларни жорий қилди
19:51 / 27.05.2026
1 доллар ≠ 1 сўм ≠ 1 рубл. Валюталар қиймати нега ҳар хил?
09:39 / 27.05.2026