Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
Жорий йил 10 декабр куни соат 02:30 дан бошлаб А-373 халқаро автомобил йўлининг Қамчиқ довони қисмида қор кўчкиси хавфи туфайли транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, хавфсизликни таъминлаш мақсадида Қамчиқ довони орқали автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланди.
Айни пайтда ФВВ раҳбарлиги бошчилигида тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари томонидан ҳудудда вазиятни бартараф этиш, хавф даражасини баҳолаш ва зарур профилактика ишларини олиб бориш бўйича кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Маълум қилинишича, Қамчиқ довони орқали ҳаракатланишнинг қайта тикланиши бўйича қўшимча ахборот ФВВ Ахборот хизмати томонидан алоҳида тарзда эълон қилинади. Фуқаролардан расмий манбалар орқали бериладиган маълумотларни кузатиб бориш сўралган.
Мавзуга оид
14:06 / 11.06.2026
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
08:46 / 18.05.2026
Қамчиқда тоғда адашган 7 нафар фуқаро қутқариб қолинди
18:30 / 28.04.2026
Қамчиқ довонида сотувчини милтиқ билан жароҳатлаган эркак 4 йилдан кўпроққа қамалди
21:09 / 11.04.2026