Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қуритилган олхўри ва ўрик экспорти бўйича Ўзбекистон дунёда 3-ўринга чиқди
Ўзбекистон сўнгги йилларда боғдорчилик ва мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантириши натижасида қуритилган олхўри ва ўрик экспорти бўйича жаҳонда учинчи ўринни эгаллади. Озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти эса йил бошидан 37 фоизга ўсиб, 3 миллиард долларга етди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президентнинг қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари билан мулоқотида таъкидланишича, сўнгги уч йилда мамлакатда 155 минг гектар янги боғ ва токзорлар барпо этилди, интенсив боғлар майдони 150 минг гектарга етказилди. Шу асосда жорий йилда 3,4 миллион тонна мева, 2 миллион тонна узум, 19,5 миллион тонна сабзавот, полиз маҳсулотлари ва картошка, 1 миллион тонна дуккакли ва мойли экинлар етиштирилди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисобидан ички бозорда нархлар барқарорлиги таъминланмоқда, шу билан бирга соҳа тўқимачиликдан кейинги энг кўп валюта тушуми келтираётган йўналишга айланди. Озиқ-овқат экспорти йил якунига қадар тарихда илк бор 3,2 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда.
Мева-сабзавот маҳсулотларимиз экспорти географияси ҳам кенгайиб бормоқда: улар кириб борадиган давлатлар сони яна 18 тага кўпайиб, жами 83 тага етди. Қуритилган олхўри ва ўрикдан ташқари, Ўзбекистон шафтоли ва майиз экспорти бўйича дунёда 7-ўрин, гилос бўйича 8-ўрин, узум бўйича эса 13-ўринни эгалламоқда.
Мавзуга оид
12:49
Ўзбекистонда пахта, ғалла ва шоли етиштиришда юқори натижалар қайд этилди
12:21
Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказмоқда
17:58 / 09.12.2025
2026 йилда 200 миллион долларга 800 та пахта териш машинаси харид қилинади
17:55 / 09.12.2025