Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказади
Бугун президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари ва етакчи фермерлар, аграр соҳадаги мутахассислар билан учрашув ўтказади. Тадбир доирасида тармоқ ривожига катта ҳисса қўшган бир гуруҳ соҳа вакилларига давлат мукофотлари топширилиши режалаштирилган.
Учрашувда қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, яхши натижалар ва мавжуд муаммолар атрофлича таҳлил қилинади. Шунингдек, келгуси йил учун устувор вазифалар, ҳосилдорликни янада ошириш, ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда аграр тармоқда замонавий ёндашувларни жорий этиш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Йиғилишда фермерлар ва соҳа мутахассисларининг таклиф ва фикрлари ҳам эшитилиб, қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш, шароитларни яхшилаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар белгилаб олиниши мумкин.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
20:28 / 14.05.2026
Интенсив боғдорчиликка ўтиш: президент эски боғларни янгилашни буюрди
20:32 / 12.05.2026
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ягона марказлашган тизим яратилади
19:05 / 12.05.2026