Ўзбекистон | 13:02 / 10.12.2025
2924
1 дақиқада ўқилади

Ёш агрономлар 2 минг доллар маош ва кафолатланган иш билан таъминланади

Яхши агроном – юқори ҳосил кафолати экани инобатга олиниб, қишлоқ хўжалигида ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим жорий этилмоқда. Унга кўра, ёш агрономларга 2 минг доллар миқдорида ойлик маош ҳамда қишлоқ хўжалигига ихтисослашган туманларда кафолатланган иш таклиф этилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, Аграр университетнинг 180 нафар талабаси дуал таълим асосида илғор кластер ва фермер хўжаликларида ишлаб, амалиёт ўтайди. Агрономлик сирларини ўргатаётган фермер ва кластерларга ҳар бир талаба учун 5 миллион сўм, талабаларнинг ўзига эса ойига 1,5 миллион сўм стипендия тўланади.

Етарли амалий тажриба ва кўникмага эга бўлган ёш агрономлар қишлоқ хўжалигига ихтисослашган 167 та туманда кафолатланган иш ўринларига юборилади. Улар фермерлар фаолиятига замонавий агротехнологиялар, сифатли уруғ ва янги навларни жорий қилиш орқали ҳосилдорликни ошириш ва харажатларни қисқартиришга кўмаклашади.

Шунингдек, ушбу йўналишда ишлаётган ёш агрономларга 2 минг доллардан ойлик тўланиши белгилангани, агрономликни ёшлар учун энг жозибадор касблардан бирига айлантириши таъкидланмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид