Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташриф билан боради
Ўзбекистон президенти 11–12 декабр кунлари Туркманистонга амалий ташриф доирасида Ашхободда бетарафликка бағишланган халқаро форумда иштирок этади ва саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 11–12 декабр кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади. Давлат раҳбари Ашхобод шаҳрида бетарафликка бағишланган халқаро форумда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Ташриф дастурига мувофиқ, мамлакат етакчиси Туркманистоннинг доимий бетарафлиги эълон қилинганининг 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни ҳамда 2025 йилнинг "Халқаро тинчлик ва ишонч йили" деб эълон қилинганига бағишланган халқаро форумда иштирок этади.
Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирда хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон президенти форумнинг "Тинчлик ва ишонч: барқарор келажак йўлидаги мақсадлар муштараклиги" мавзусидаги ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.
Саммит доирасида Ўзбекистон раҳбари Туркманистон томони ва бошқа ҳамкор мамлакатлар раҳбарлари билан қатор икки томонлама мулоқотлар ўтказиб, ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026