Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ҳавосида майда заррачалар даражаси меъёрдан ошмади
2025 йил 11 декабр куни соат 09:00 ҳолатига кўра атмосфера ҳавоси ифлосланишини кузатиш бўйича автоматик станциялар маълумотларига асосан, Тошкент шаҳри ҳавосида PM10 ва PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори белгиланган меъёрлардан ошмагани қайд этилди.
Мониторинг натижаларiga кўра:
🔹 PM10 майда дисперсли заррачалар миқдори 66 мкг/м³ ни ташкил этди, бу рухсат этилган меъёр (300 мкг/м³)дан анча паст;
🔹 PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 54,4 мкг/м³ ни ташкил этди, бу ҳам белгиланган рухсат этилган меъёр (60 мкг/м³)дан ошмади.
Шу тарзда, жорий вақт кесимида пойтахт атмосфера ҳавосидаги майда заррачалар даражаси санитар меъёрларга мос экани маълум қилинмоқда.