Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ахборот ва рақамли технологиялар соҳасида давлат назорати тизими янгиланади
“Ахборот ва рақамли технологиялар соҳаларида давлат назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга кўра, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси бир қатор йўналишларда махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
Қарорга мувофиқ, мазкур инспекция қуйидаги соҳаларда давлат назоратини амалга ошириш учун масъул этиб белгиланди:
- ахборотлаштириш, телекоммуникациялар, почта алоқаси ва рақамли технологиялар соҳалари;
- оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш, шунингдек ОАВ томонидан қонунчилик талабларига риоя этилишини мониторинг ва назорат қилиш;
- болаларни соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш.
Қарорга кўра, 2027 йил 1 январгача “Рақамли назорат” платформаси ишга туширилиши белгиланган. Платформа қуйидаги вазифаларни бажариши кўзда тутилмоқда:
- олис ва чекка ҳудудларни ҳам қамраб олган ҳолда, рақамли технологиялар ҳамда телекоммуникациялар хизматларини мониторинг қилиш;
- ахборот тизимлари, ресурслари, дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базаларидаги узилиш/тўхталишлар бўйича тезкор чоралар кўриш;
- жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг тезкор кўриб чиқилишини ташкил этиш.
Мавзуга оид
20:48 / 18.12.2025
Конституциявий суд фаолияти такомиллаштирилади, рақамли технологиялар жорий этилади
14:44 / 06.12.2025
2027 йилгача рақамли технологиялар соҳасида 200 мингта янги иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда
10:13 / 06.11.2025
Бош прокуратурада Рақамли технологиялар маркази ташкил этилади
19:12 / 15.07.2025