Авто | 10:46 / 12.12.2025
2167
1 дақиқада ўқилади

Электромобиллар сони ошиб бормоқда: Тошкент ва Тошкент вилояти пешқадам

2025 йил 1 октябр ҳолатига мамлакатда рўйхатга олинган электромобиллар сони 86,1 мингтага етди. Уларнинг мутлақ кўпчилиги Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳиссасига тўғри келмоқда.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида электромобиллар сони қуйидагича тақсимланган:

  • Тошкент шаҳри – 64 779 дона;
  • Тошкент вилояти – 6 355 дона.

Қолган ҳудудларда эса:

  • Самарқанд вилояти – 2 851 дона;
  • Хоразм вилояти – 1 928 дона;
  • Қашқадарё вилояти – 1 876 дона;
  • Фарғона вилояти – 1 624 дона;
  • Бухоро вилояти – 1 439 дона;
  • Навоий вилояти – 1 250 дона;
  • Андижон вилояти – 1 126 дона;
  • Наманган вилояти – 952 дона;
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 699 дона;
  • Сирдарё вилояти – 597 дона;
  • Жиззах вилояти – 376 дона;
  • Сурхондарё вилояти – 212 дона.

Кўриниб турибдики, электромобиллар асосан пойтахт ва унга ёнма-ён ҳудудларда жамланмоқда. Бу эса зарядлаш инфратузилмаси, йўл шaроитлари ва аҳоли даромад даражаси юқорироқ бўлган ҳудудлар электротранспорт бозорининг “драйвери”га айланаётганини кўрсатади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид