Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади
Сешанба куни ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, чоршанба−жума кунлари республиканинг аксарият вилоятларида ёмғир ёғади ва у қорга айланиши ҳам мумкин. Ҳарорат аста-секин –3 даражагача пасаяди, кундузи 0…+3 даража бўлади.
17–19 декабр кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кузатилади, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Душанба куннинг биринчи ярмида Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида эрталаб бироз ёғингарчилик (ёмғир, ҳўл қор) бўлади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +2…+5 даража бўлади.
Сешанба куни эрталаб Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси –2…+3 даража, кундузи +5…+10 даража бўлади.
Чоршанба–жума кунлари республиканинг аксарият вилоятларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.
Ҳарорат 17 декабрда кечаси +1…+4 даража, кундузи +4…+7 даража илиқ бўлади, 18–19 декабрда кечалари ҳарорат аста-секин 0…–3 даражагача пасаяди, кундузи 0…+3 даража бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади, 17–18 декабрда баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.
Тошкент шаҳрида душанба куни ҳарорат +3…+5 даража бўлади. 16 декабр куни кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси –1…+1 даража, кундузи +7…+9 даража бўлади.
17–19 декабрда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, 18–19 дакабрда қорга айланади) бўлади. Ҳарорат 17 декабрда кечаси +2…+4 даража, кундузи +5…+7 даража бўлади, 18–19 декабрда кечалари ҳарорат аста-секин 0…–3 даражагача пасаяди, кундузи 0…+3 даража бўлади.