Ўзбекистон | 13:19 / 16.12.2025
4869
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Юнусободдаги бунёдкорлик ишлари билан танишади

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 16 декабр куни президент Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Юнусобод туманида амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечириши, шунингдек Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказиши режалаштирилган.

Президент ташриф доирасида тумандаги янгиланган инфратузилма, қурилаётган ва реконструкция қилинаётган объектлар ҳамда аҳоли учун яратилаётган қулайликлар билан танишиши кутилмоқда.

Шундан сўнг давлат раҳбари раислигида Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир йиғилиш бўлиб ўтади. Унда шаҳар тараққиёти, инфратузилма ва хизматлар сифатини ошириш, инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш ҳамда аҳоли бандлиги ва турмуш даражаси билан боғлиқ устувор вазифалар муҳокама қилиниши белгиланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид