Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чўнтaгингизгa сиғадиган СИ-суперкомпьютер
Tiiny AI янги Pocket Lab қурилмасини чиқарди — дунёдаги энг кичик шахсий СИ-компьютер. Ҳажми атиги 14×8×2,5 см, оғирлиги тахминан 300 г, яъни чўнтaгингизга сиғади.
Бу кичик қурилма жуда қудратли: у 120 миллиард параметрли сунъий интеллект моделлари билан ишлай олади, бунинг учун интернет ёки қўшимча видеокарта керак эмас. Ичида 12 ядроли процессор, махсус AI чипи, 80 GB тезкор хотира ва 1 TB SSD мавжуд. Шунингдек, энергия сарфи одатдаги компьютердек 65 Вт.

Дастурларни ўрнатиш жуда осон: Llama, Qwen, DeepSeek, Mistral ва Phi каби машҳур AI моделларини бир марта босиш билан ишга тушириш мумкин. Маълумотлар фақат қурилмада сақланади.
Pocket Lab CES 2026 кўргазмасида намойиш қилинади. Нархи ва чиқиш санаси ҳозирча номаълум.
Технологиялар тез ўзгараётган бугунги кунда энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш муҳим. Рақамли дунёда адашиб қолмаслик ва шундай янгиликларни биринчилардан билиш учун KUN.UZ Texnologiya Телеграм саҳифасини кузатиб боринг.
Мавзуга оид
16:38 / 07.01.2025
Хитойнинг “мия-компютер” интерфейси фикрларни ўқишни ўрганди
15:08 / 01.01.2022
Компьютер ўйинларига ҳаддан ортиқ ружу қўйиш хавфли касалликлар рўйхатига киритилди
18:44 / 10.11.2021
Apple-1 компьютери кимошди савдосида 400 минг долларга сотилди
17:08 / 09.11.2020