Жамият | 09:09 / 17.12.2025
2688
1 дақиқада ўқилади

Республика бўйлаб “Долзарб 20 кунлик” тозалик тадбирлари эълон қилинди

Ўзбекистон президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов 2025 йил 20 декабрдан 2026 йил 10 январгача республика миқёсида “Долзарб 20 кунлик” тозалик тадбирлари ўтказилишини маълум қилди. 

Фото: gov.uz/oz/sanitation

Мазкур тадбирлар доирасида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳузурида республика ишчи штаби ташкил этилди. Белгиланган муддатда санитар тозалаш корхоналари томонидан ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланиши белгиланган

Шунингдек, маҳалла ҳудудларида тозалик талабларига риоя этилишини таъминлаш, байрам кунларида чиқиндилар тўпланиб қолишининг олдини олиш ҳамда чиқиндиларни режа-графикдан ташқари навбатчилик асосида ўз вақтида олиб кетиш бўйича чоралар кўрилиши қайд этилган. 

Ташаббуснинг асосий мақсади аҳолининг Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ўтказиши учун шароит яратиш, атроф-муҳитни озода сақлаш ва экологик вазиятни янада яхшилашга ҳисса қўшишдан иборат. Шунингдек, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик зарурлиги эслатилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид