Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Ўзбекистон–Корея стратегик шериклиги муҳокама қилинди
17 декабр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатга ташриф билан келган Корея Республикаси Миллий ассамблеяси спикери У Вон Шик бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда икки давлат ўртасидаги алоҳида стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Тошкентда бўлиб ўтган мулоқот аввалида олий мартабали меҳмон давлат раҳбарига Корея президенти Ли Чжэ Мённинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги сиёсий ҳамда парламентлараро алоқалар жадал тус олгани қайд этилди. Шунингдек, товар айирбошлаш ҳажми ва Кореядан, аввало, иқтисодиётни модернизация қилиш ҳамда юқори технологияли саноат тармоқларини ривожлантиришга қаратилган инвестициялар кўпайиб бораётгани таъкидланди.
Томонлар гуманитар ва таълим алмашинувлари кенгаяётганига ҳам эътибор қаратди. Хусусан, Ўзбекистонда Корея етакчи университетларининг тўртта филиали ва ҳудудлардаги профессионал таълим марказлари фаолият юритаётгани қайд этилди.

Шунингдек, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт-логистика, нодир металлар ва ўта муҳим хомашёни қайта ишлаш, қонун ижодкорлигини рақамлаштириш ҳамда бошқарувда илғор ечимларни жорий этиш йўналишларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш қўллаб-қувватланди. Парламентлараро ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ва парламентлардаги “дўстлик гуруҳлари” фаолиятини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Учрашув якунида бўлажак олий даражадаги тадбирлар, жумладан “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммити доирасидаги учрашувлар кун тартибини пухта тайёрлаш зарурлиги қайд этилди.
Мавзуга оид
10:43 / 14.05.2026
400 минг долларлик фирибгарлик: Корея иш визаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди
10:44 / 23.04.2026
Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
11:45 / 24.02.2026