Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда ўнлаб беморларни заҳарлаган анестезиолог умрбод қамоқ жазосини олди
«Доктор ўлим» лақабини олган Фредерик Пеше беморларнинг томчиларига юрак тўхташи ва қон кетишига олиб келадиган моддаларни қасддан аралаштирган.
Франциянинг Безансон шаҳри суди 12 нафар беморни ўлдирганлик ва яна 30 кишини заҳарлаганликда айбдор деб топилган собиқ анестезиолог Фредерик Пешега умрбод қамоқ жазосини тайинлади, деб ёзди France 24.
Суднинг аниқлашича, 53 ёшли Пеше деярли ўн йил давомида - 2008 йилдан 2017 йилгача беморларнинг томчиларига юрак тўхташи ва қон кетишига олиб келадиган моддаларни аралаштирган. Улардан 12 нафари вафот этган.
Пешенинг энг ёш қурбони тўрт ёшли бола бўлиб, у 2016 йилда бодомсимон безларни олиб ташлаш бўйича режали операция пайтида иккита юрак тўхташини бошдан кечирган. Жабрланувчиларнинг энг каттаси 89 ёшда эди. ОАВ Пешега «Доктор ўлим» лақабини берди.
Прокуратура маълумотларига кўра, собиқ анестезиолог ўз ҳамкасблари билан жанжаллашиб қолганида уларнинг қўл остидаги беморларни заҳарлаган. Баъзи ҳолларда у ўзини қаҳрамон кўрсатиш ёки шубҳаларни олиб ташлаш учун заҳарланган одамларни жонлантириш (реанимация) жараёнида иштирок этган.
Пеше тергов давомида заҳарланишларнинг аксарияти ҳамкасбларининг «тиббий хатолари» туфайли содир бўлганини таъкидлаган. Судда у ўзи ишлаган иккита клиникадан бирида ҳақиқатан ҳам заҳарловчи шахс ишлаганини, аммо бу ўзи эмаслигини айтган.
Суд қарорига кўра, Пешега тиббиёт амалиёти билан шуғулланиш абадий тақиқланди. Собиқ анестезиолог ҳукм устидан шикоят қилмоқчи.
Мавзуга оид
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
20:14 / 31.05.2026
Францияда оздирувчи дори сотиб олганларнинг харажатлари қоплаб берилади
08:59 / 28.05.2026