Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг Запорижжядаги уйга зарбаси оқибатида 32 киши жароҳатланди
Россия Запорижжя шаҳри ва Запорижжя туманига дронлар ҳамда бошқариладиган авиабомбалар билан зарба берди. Запорижжя вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Иван Федоровнинг билдиришича, турар жой уйлари, маъмурий ва ўқув бинолари шикастланган.
Чоршанба куни, 17 декабрда, Россиянинг Запорижжя шаҳри ва Запорижжя туманига берган учта зарбаси оқибатида камида 32 киши яраланган, улар орасида бир бола ҳам бор, деб Telegram’да хабар қилди Запорижжя вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Иван Федоров.
Унинг маълумотларига кўра, Украинага қарши тажовузкорона урушни давом эттираётган РФ армияси Запорижжяга бошқариладиган авиабомбалар билан зарба берган. Натижада турар жой уйлари, инфратузилма объекти ва ўқув муассасаси шикастланган. “Вилоят марказида иккита турар жойга зарба тегди. Дастлабки маълумотларга кўра, вайроналар остида одамлар бўлиши мумкин”, — деб ёзди Федоров.
Украина Қуролли кучларининг Ҳаво кучлари 17 декабр куни кундузи РФнинг Запорижжя шаҳри ва Запорижжя вилоятига авиабомбалар ҳамда дронлардан фойдаланган ҳолда ҳужуми давом этаётгани ҳақида огоҳлантирди. Минтақада ҳаво ҳужуми хавфи сақланиб қолмоқда.
Бундан ташқари, Украина ҚКда Харкив, Херсон, шунингдек Одесса вилоятидаги Черноморск шаҳрида дрон зарбалари хавфи борлиги ҳақида ҳам хабар қилинган. Ҳаво кучлари каналида айтилишича, дронларнинг айримлари мамлакатнинг ғарбий қисми томон ҳам йўналмоқда.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026