Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Японияга жўнаб кетди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Санаэ Такаичининг таклифига биноан 18 декабр куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга йўл олди. Ташриф доирасида Токиода қатор олий даражадаги учрашувлар ва тадбирлар режалаштирилган.
Ташриф дастурига мувофиқ, президент Мирзиёев Токиода Япония императори Нарухито, бош вазир Санаэ Такаичи ҳамда парламент ва ҳукумат раҳбарияти, сиёсий партиялар ва етакчи университетлар ректорлари билан учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.
Асосий эътибор Ўзбекистон–Япония стратегик шериклиги ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестиция ва технологик ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларига қаратилиши маълум қилинган.
Шунингдек, давлат раҳбари “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти давлат раҳбарларининг биринчи саммити (CA+JAD Summit)да иштирок этиши, шу доирада тегишли тадбирлар ҳамда Япония бизнес доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
18:21 / 18.12.2025
Фото: президент Япониядаги ватандошлар билан мулоқот қилди
08:33 / 18.12.2025
The Japan News: «Ўзбекистон чорраҳада — Тошкент Марказий Осиёда янги даврни шакллантирмоқда»
21:44 / 17.12.2025
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича стратегия ишлаб чиқилди
21:24 / 17.12.2025