Ташриф дастурига мувофиқ, президент Мирзиёев Токиода Япония императори Нарухито, бош вазир Санаэ Такаичи ҳамда парламент ва ҳукумат раҳбарияти, сиёсий партиялар ва етакчи университетлар ректорлари билан учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.
Асосий эътибор Ўзбекистон–Япония стратегик шериклиги ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестиция ва технологик ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларига қаратилиши маълум қилинган.
Шунингдек, давлат раҳбари “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти давлат раҳбарларининг биринчи саммити (CA+JAD Summit)да иштирок этиши, шу доирада тегишли тадбирлар ҳамда Япония бизнес доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.










