Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токиода стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Токио шаҳрига расмий ташрифи доирасида Япония парламенти Вакиллар палатаси спикери Фукуширо Нукага билан учрашув ўтказди. Музокараларда Ўзбекистон–Япония стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни, жумладан парламентлараро алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Учрашувда икки мамлакат парламент делегациялари ўртасида ўзаро ташриф ва учрашувлар фаол тус олгани катта мамнуният билан қайд этилди. Шунингдек, парламентларда дўстлик гуруҳлари самарали иш олиб бораётгани, май ойида Токиода навбатдаги парламентлараро форум муваффақиятли ўтказилгани таъкидланди.

Томонлар парламентларнинг қўмиталари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари ва Япония префектуралари ассамблеялари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлигини алоҳида қайд этдилар. Бундан ташқари, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасида қонун ижодкорлиги бўйича тажриба алмашиш истиқболли йўналиш сифатида белгиланди.

Учрашув якунида олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишда парламентлараро ҳамкорликнинг ўрнини кучайтириш, қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва ўзаро мулоқотни давом эттириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Мавзуга оид
07:32 / 28.02.2026
Қуёш чақнашлари зилзилани қўзғатиши мумкинми? Япон олимларининг янги гипотезаси
11:45 / 24.02.2026
Ҳар пайшанба — вазирлик ва ҳокимликларда «Ёшлар куни» бўлади
11:08 / 24.02.2026
«22 миллиондан зиёд ёшлар тимсолида катта иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий кучни кўрамиз» – президент
08:44 / 24.02.2026