Ўзбекистон | 10:46 / 19.12.2025
1388
1 дақиқада ўқилади

Йўл қурилишида дрон ва космик тасвирлар асосида мониторинг жорий этилади

Президент фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 июлдан автомобил йўллари қурилиши жараёнларида космик тасвирлар ва дронлардан фойдаланган ҳолда мониторинг ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади. Бунда қурилиш ишлари ҳажмлари молиялаштириш кўрсаткичлари билан солиштириб борилади.

Фармонда белгиланишича, мазкур механизм йўл қурилишидаги жараёнларнинг шаффофлиги ва ҳисобдорлигини ошириш, амалга оширилаётган ишлар ҳажмини реал вақт режимига яқин тарзда баҳолаш ҳамда молия маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилишга хизмат қилади.

Янги тартибга кўра, мониторинг жараёнида космик тасвирлар ҳамда дронлар орқали олинадиган маълумотлар асосида қурилишнинг амалдаги ҳолати таҳлил қилинади. Шу билан бирга, қурилиш ишларининг бажарилиши ва молиялаштириш ҳажмлари ўртасидаги мутаносиблик доимий равишда таққосланиб, зарур ҳолатларда қўшимча ўрганиш ва чора кўриш бўйича таклифлар шакллантирилади.

Қайд этилишича, ушбу ёндашув йўл-инфратузилма лойиҳаларида мониторинг сифатини ошириш, хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва ресурсларни самарали бошқаришга қаратилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид