Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда оғир аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
У ёзда ишлаш учун Истанбул шаҳрига келган бўлиб, икки ойдан сўнг соғлиги ёмонлашиб, Арнауткўй давлат шифохонасига жойлаштирилган.
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига кўра, Ўзбекистон фуқароси Ф. Я. 2025 йил июл ойида ишлаш мақсадида Туркиянинг Истанбул шаҳрига келиб, Арнауткўй туманидаги қурилиш объектларида кунлик тартибда меҳнат қилиб келган.
29 сентябр куни иш жараёнида унинг соғлиғи ёмонлашиб, Арнауткўй давлат шифохонасига жойлаштирилган.
Даволаниш жараёнидан сўнг фуқаронинг ҳозирги соғлиқ ҳолатини инобатга олган ҳолда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлигининг Туркиядаги вакиллиги томонидан зарур ташкилий ва амалий ёрдам кўрсатилди.
Мазкур идоралар кўмагида фуқаро назоратчи шифокор ҳамроҳлигида Ўзбекистонга қайтарилди.
Мавзуга оид
09:15 / 10.06.2026
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
19:24 / 09.06.2026
Ўзбекистон ва Сенегал вакиллари АҚШда қаттиқ текширувдан ўтказилди
18:08 / 09.06.2026