Иқтисодиёт | 10:10
481
1 дақиқада ўқилади

Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарнинг энг кўпи савдо соҳасида

2025 йил 1 декабр ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокида 17 900 та корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг энг катта қисми савдо соҳасига тўғри келади.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республикада чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони 2025 йил 1 декабр ҳолатига 17 900 тани ташкил этган.

Шунингдек, улардан 4 228 таси қўшма, 13 762 таси хорижий корхоналар экани қайд этилган.

Иқтисодий фаолият турлари кесимида корхоналар қуйидагича тақсимланган:

  • савдо соҳасида – 6 403 та (35,8 фоиз);
  • саноат соҳасида – 3 706 та (20,7 фоиз);
  • қурилиш соҳасида – 1 389 та (7,8 фоиз);
  • ахборот ва алоқа соҳасида – 1 377 та (7,7 фоиз);
  • яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 737 та (4,1 фоиз);
  • ташиш ва сақлаш соҳасида – 586 та (3,3 фоиз);
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 447 та (2,5 фоиз);
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 209 та (1,2 фоиз);
  • бошқа соҳаларда – 3 046 та (17,0 фоиз).
Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид