Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инвестиция воситачилари учун хизматлар ва чекловлар белгиланди
Адлия вазирлигида қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачисининг фаолиятига оид низом давлат рўйхатидан ўтказилди. Ҳужжат инвестиция воситачисининг мижоз олдидаги мажбуриятлари, ахборот тақдим этиш тартиби ҳамда тақиқланган ҳаракатларни аниқ белгилайди.
Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган низомга кўра, инвестиция воситачиси — мижознинг топшириғига биноан, мижоз номидан ва унинг ҳисобидан қимматли қоғозларга доир битимлар ҳамда операцияларни амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ҳисобланади.
Низомда инвестиция воситачилари мижозлар билан шартнома асосида хизмат кўрсатиши, шу жумладан брокерлик ва бошқа хизматларни амалга ошириши назарда тутилган. Шунингдек, инвестиция воситачилари эмиссиявий қимматли қоғозларнинг жойлаштирилмаган қисмини сотиб олиш мажбуриятини олган ёки олмаган ҳолда эмитент номидан сотиш бўйича шартнома тузиши мумкин.
Низомда воситачининг мижоз олдидаги қатор принципиал мажбуриятлари белгилаб қўйилган. Хусусан, мижоз топшириқларини ҳалол ва адолатли бажариш, топшириқларни тушган вақти бўйича ижро этиш, шунингдек битимларни мижоз манфаатларидан келиб чиқиб амалга ошириш талаб этилади.
Низом инвестиция воситачисига бир қатор ҳаракатларни қатъий тақиқлайди. Жумладан, мижозларга қимматли қоғозларга инвестиция қилишдан даромадни кафолатлаш, мижоз топшириғисиз унинг қимматли қоғозлари ёки маблағларидан фойдаланиш (шартномада махсус ҳоллардан ташқари), шунингдек инсайдер/махфий ахборотдан фойдаланиш ва бозорда ҳийла-найранг ишлатиш мумкин эмас.
Бундан ташқари, қимматли қоғозлар ва уларга доир нархлар ҳақида қасддан бузиб кўрсатилган ахборот бериш орқали сотиб олишга ёки сотишга ундаш ҳам тақиқланган.
Низомга мувофиқ, мижознинг талабига биноан инвестиция воситачиси давлат рўйхатидан ўтганлик ҳужжати, лицензия кўчирма нусхаси, комиссия ва йиғимлар миқдори, қимматли қоғозлар чиқарилишининг давлат рўйхатидан ўтганлигига доир ахборот каби маълумотларни тақдим этиши керак.
Эслатма: амалдаги тартибда аввалги меъёрий ҳужжатлар ҳам қайта кўриб чиқилмоқда — хусусан, 2002 йилда тасдиқланган тегишли низом 2025 йил 24 декабрдан давлат реестридан чиқарилгани қайд этилган.
Мавзуга оид
21:44 / 16.12.2025
Тадбиркорлик соҳасидаги 1600 дан ортиқ маъмурий талаб бекор қилинади
10:30 / 16.12.2025
Тошкент аҳоли жон бошига бозор хизматлари ҳажми бўйича етакчи бўлди
08:42 / 12.12.2025
Адлия вазирлиги фейк хат ва ҳаволалардан огоҳлантирди
16:09 / 27.11.2025