Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инвесторлар 2026 йилда ҳам доллар курсининг пасайишини кутмоқда – ОАВ
Кейинги йилда пасайиш ҳақидаги тахминлар жаҳон иқтисодиёти бир текисда ўса бошлаши билан боғлиқ.
Фото: Reuters
Деярли ўн йилликдаги энг ёмон даврдан сўнг, АҚШ доллари вақтинча барқарорлашди. Бироқ, аксарият инвесторлар 2026 йилда унинг курси пасайиши яна такрорланишини кутмоқда. Бу ҳақда Reuters ёзди.
Қайд этилишича, АҚШ доллари асосий валюталар саватига нисбатан 9 фоизга арзонлади, бу саккиз йил ичидаги энг ёмон натижа. Бунинг асосий сабаблари АҚШ Федерал резерв тизими (ФРТ) томонидан ставкалар пасайтирилишини кутиш, АҚШ ва бошқа асосий валюталар ставкалари ўртасидаги фарқнинг қисқариши, шунингдек, АҚШ бюджет тақчиллиги ва сиёсий ноаниқлик бўйича хавотирларнинг кучайиши ҳисобланади.
Сўнгги ойларда доллар тикланишга муваффақ бўлди. Валюта индекси сентябр ойидаги энг паст кўрсаткичдан деярли 2 фоизга ошди. Бироқ, валюта бозори стратеглари 2026 йилда унинг заифлашиши бўйича прогнозларни сақлаб қолмоқда.
Кейинги йилда пасайиш ҳақидаги тахминлар жаҳон иқтисодиёти бир текисда ўса бошлаши билан боғлиқ.
«Менимча, фарқ шундаки, кейинги йилда дунёнинг қолган қисми шунчаки кўпроқ ўсади», деди Brandywine Global портфел менежери Анужит Сарин.
Инвесторларнинг сўзларига кўра, Германиядаги фискал рағбатлар, Хитой иқтисодиётини сиёсий қўллаб-қувватлаш ва евроҳудуд истиқболларини яхшилаш Қўшма Штатларнинг йиллар давомида долларни ушлаб турган ўсиш суръатларидаги устунлигини камайтириши мумкин.
Валютага қўшимча босим ФРТ ставкаларининг пасайиши давом этиши кутилмаларини келтириб чиқаради, бошқа йирик марказий банклар эса ставкаларни ушлаб туриши ёки ҳатто ошириши мумкин. Вазиятни ФРТ раисининг эҳтимолий ўзгариши ҳам кучайтиради, бозор буни юмшоқроқ монетар сиёсатга сигнал сифатида қабул қилиши мумкин.
Долларнинг заифлашиши бўйича узоқ муддатли прогнозларга қарамай, инвесторлар унинг қисқа муддатли тикланишини истисно қилиб бўлмаслигидан огоҳлантирмоқда. Инвесторларнинг сунъий интеллектга бўлган иштиёқини сақлаб қолиш ва у туфайли АҚШ акцияларига капитал оқими долларнинг қисқа муддатли қўллаб-қувватланишини таъминлаши мумкин.
Мавзуга оид
13:32 / 22.12.2025
Уиткофф АҚШ–Украина форматидаги музокаралар тафсилотларини очиқлади
10:36 / 22.12.2025
Ушаков: Украина, ЕИ ва АҚШ таклифларининг кўпчилиги тўғри келмайди
07:59 / 22.12.2025
Star Wars’га ўхшаш Phantom: АҚШдаги янги ҳарбий ҳуманоид лойиҳа
14:26 / 20.12.2025